Асал байрами ва асал маҳсулотлари кўргазма-ярмаркаси давом этмоқда

0
151

Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон асаларичилар уюшмаси ва «Алоқабанк» акциядорлик тижорат банки ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда икки юз элликдан ортиқ асаларичи ўз маҳсулотлари билан қатнашмоқда. 


Пойтахтимиздаги «Кўргазма Савдо Маркази» да бўлиб ўтаётган ярмаркада республикамизнинг турли ҳудудларидан келган асаларичилар ўзлари тайёрлаган табиий ва тоза маҳсулотлар билан қатнашмоқдалар. Қишнинг аёзли кунлари бошланаётган дамларда кишиларнинг саломатлиги учун ниҳоятда фойдали бўлган асал маҳсулотлари ярмаркасининг ташкил этилгани инсонларни хурсанд этмоқда.

Асал байрамига марҳамат!!!

Ўз мухбиримиз