Банклар валюта савдосини бозор курси бўйича амалга оширадилар

0
62

“Биржадан ташқари валюта бозорида хорижий валютани харид қилиш ва сотиш операцияларини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга ўзгартиришлар киритилди.


Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 июнда қабул қилинган 449-сон қарорига кўра, “Биржадан ташқари валюта бозорида хорижий валютани харид қилиш ва сотиш операцияларини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга ўзгартиришлар киритилди.

Жумладан, эндиликда “биржадан ташқари валюта бозоридаги операциялар ваколатли банклар томонидан тўғридан-тўғри шартномалар асосида бозор курси бўйича амалга оширилади”ган бўлди.

Шу пайтгача Низомнинг 43- бандида “Биржадан ташқари валюта бозоридаги операциялар охирги банклараро савдо сессиясида хорижий валютага бўлган талаб ва таклиф асосида шаклланадиган эркин курс бўйича амалга оширилади” деб белгиланганди.

Манба: Kommersant.uz