Маълум бўлишича, ҳозирда эркаклар мамнуният билан фойдаланадиган буюмларнинг кўпчилигини аёллар ихтиро қилган экан. Совитгич, зирҳли жилет ва ҳаттоки пиво ҳам аёл кишилар томонидан ўйлаб топилган. Юқори технологиялар соҳасидаги баъзи донгдор ихтиролар ҳам айнан аёлларга тегишли экан. Қуйида уларнинг баъзилари билан танишишингиз мумкин. Қуёш батареялари Доктор Мария Телкес ва унинг ҳамкасби Элеанор...
Чаённинг заҳрини ажратиб олиш ўта хавфли аммо фойдали юмуш саналади. Инсонни ўлдиришга қодир заҳар таркибида тиббиёт соҳасида фойдаланиш мумкин бўлган юзлаб моддалар мавжуд. Бунинг учун заҳар таркибидаги моддаларни молекулалаларга ажратиш керак. Reuters​ агентлиги хабар беришича, заҳарни чаён ва инсонга зарар етказмайдиган тарзда «соғиб олиш» учун Марокашдаги бир гуруҳ олимлар ажойиб мослама ўйлаб...
VentureBeat нашри блоггери Эван Бласс ўзининг Твиттердаги саҳифасида сентябрь ойидасотувга чиқиши кутилаётган смартфон суратини эълон қилди. Интернет тармоғида тарқалишга улгурган суратдаги смартфон ҳақиқатдан ҳам Galaxy Note8 эканлиги Samsung компанияси томонидан расман тасдиқланмаган бўлсада,унинг «ўта ишончли манба»дан олингани айтилмоқда. Galaxy Note 8 23 август куни Нью Йоркда омма эътиборига ҳавола қилиниши кутилмоқда. Сотувга чиқарилганда дунёнинг энг қиммат смартфони бўлиши кутилаётган смартфон Европа бозорларида қарийб 1 000 евродан сотувга қўйилади. Ҳозирча янги смартфоннинг техник кўрсаткичлари бўйича маълумот йўқ. Унинг асосий камераси иккита бўлиши ва портлаб кетмайдиган батареяга эга бўлиши кутилмоқда. Note8смартфонининг ўтмишдоши бўлган Galaxy Note 7 гаджети ўтган йилнинг кузида...
Панда айиғи шаклидаги қуёш электростанцияси Шанси провинциясининг Датун шаҳри ёнида қурилди, деб ёзмоқда РИА Новости. Қурилишга Panda Green Energy компанияси бош-қош бўлди. Электр станцияси оқ-қора элементлардан ташкил топган бўлиб, айиқ шакли тепадан қараганда кўзга ташланади. Электр станциясининг қуввати ҳозир 50 мегаватт, кейинроқ 100 мегаваттга боради. Тўла қувват билан ишга туширилганда эса соатига...
Нодир Тўрақулов – Google Inc.даги паспортининг “миллати” дейилган сатрида “ўзбек” деб ёзилган дастлабки ходимлардан бири. У тўсқинликлар, чекловлар каби тушунчаларнинг ҳавойи гаплар эканлигини исботлади. Қанчалик сийқаси чиққан бўлмасин, ҳақиқат шу: иложи йўқ ишнинг ўзи йўқ. Фақат мақсадни тўғри қўйиш, интилиш ва олға қадам босиш керак. – 1987 йилда Тошкентда, олимлар...
Ихтирочи олимларимиз томонидан янги озонатор мосламаси яратилди. Ушбу мосламадан ҳавони, эритмаларни озонлаш, турли объектларга озон билан ишлов беришда фойдаланиш мумкин. Янги мослама бунгача фойдаланишда бўлган муқобилларидан бир нечта афзал жиҳатлари - барқарор корон разряд олиши, разряд токини кўпайтириши, иш самарадорлиги юқорилиги билан фарқланади. Озонатор таркибига коаксиал жойлаштирилган ва юқори кучланиш манбаига...
UMS Мобил оператори Ўзбекисон аҳолиси учун долзарб хизматларни жорий этмоқда. Бу сафар компания ҳайдовчи-абонентларнинг истагини инобатга олди. Янги сервис автоҳаваскорларга уларнинг йўл ҳаракати билан боғлиқ жорий қоидабузарликлари бор йўқлигини билиш имконини беради. Тошкент шаҳар чорраҳаларида йўл қоидалари бузилиши жараёнларини фото ва видеотасвирга олиш замонавий тизимлари ишга туширилганига ҳам икки ой...
Ҳозирги кунда ИТ йўналиши бўйича кўплаб халқаро лойиҳалар мавжуд бўлиб, уларнинг деярли барчасида ўғил болалар қатнашишади. Аммо шундай танлов борки унга фақат 15 ёшдан 18 ёшгача бўлган қизлар иштирок этади. У қандай лойиҳа деб ўйлаётгандирсиз? Бу айнан қизларнинг ахборот ва телекоммуникация соҳасидаги салоҳиятини оширишга хизмат қилувчи “Technovation Challenge” лойиҳасидир. Жорий...
2019 йилда SpaceX компанияси интернет улашадиган илк сунъий йўлдошларни коинотга учирмоқчи. Компания 4425 та сунъий йўлдошдан иборат гуруҳ ёрдамида бутун дунё бўйлаб интернет улашадиган дастурнинг бошланиш муддатини маълум қилди. Ер орбитасида сунъий йўлдошлардан иборат тармоқнинг қурилиши 2019 йилда бошланади, деб ёзмоқда компаниянинг вице-президенти Патриция Куперга иқтибос келтирган ҳолда The Verge нашри. 2017...
Ўзбек ихтирочилари анемия ва яллиғланишга қарши таъсир этиш хусусиятига эга доривор сироп тайёраш учун доривор ўсимликлар композицияси яратдилар. Мазкур композиция тиббиёт, фрамацевтика саноатида фойдаланилади. Бу доривор сироп экологик соф ўсимлик хом ашёси асосида анемия ва яллиғланишга қарши таъсир этиш хусусиятига эга бўлган ҳаммабоп, юқори самарали миллий дори воситаси бўлиб хизмат...

Бизни кузатиб боринг

0ЧитателиЧитать
0ЧитателиЧитать
0ЧитателиЧитать
0ПодписчикиПодписаться