Дунё банклари 8 йил ичида $321 миллиард жарима тўлашди

0
87

Бошқарув колсалтингига ихтисослашган Boston Consulting Group халқаро компаниясининг маълум қилишича, дунёнинг энг йирик банклари охирги 8 йилда қонунбузарликлар, шу жумладан, пулларни ювиш, бозорларни манипуляция қилишгани учун қарийб 321 млрд АҚШ долларини жарима сифатида тўлаган.


Ўтган йилнинг ўзида улар мувофиқлаштирувчи идораларга қарийб 42 млрд АҚШ долларини тўлашга мажбур бўлган. Бу рақам аввалги йилдан 68 фоизга кўпдир.

Жаҳон молиявий инқирозидан бери деярли ўн йил вақт ўтганига қарамай, аксарият банклар ҳамон ўзига кела олгани йўқ.

Жарималарнинг 63 фоизи ёки 204 млрд АҚШ доллари Шимолий Америка банклари ҳиссасига тўғри келади. Шу билан бирга, АҚШдаги мувофиқлаштирувчи идоралар жарималарни тўлатиш борасида ўз банкларини аямаган. Уларнинг Европа ва Осиёдаги ҳамкорлари бу борада анча юмшоқлик қилишган.

Тадқиқот натижаларида келтирилишича, жаҳон банклари 2009-2015 йиллар давомида 9 млрд евро қийматида иқтисодий зарар кўрган.

Экспертларнинг таъкидлашига кўра, мувофиқлаштирувчи идораларнинг банкларга нисбатан талабларни кучайтириши бўйича тутган йўли келгусида ҳам сақланиб қолади.

Манба: Uzreport.uz