Galaxy Note 8’нинг ҳақиқий сурати илк бор намойиш қилинди

0
45

VentureBeat нашри блоггери Эван Бласс ўзининг Твиттердаги саҳифасида сентябрь ойидасотувга чиқиши кутилаётган смартфон суратини эълон қилди.


Интернет тармоғида тарқалишга улгурган суратдаги смартфон ҳақиқатдан ҳам Galaxy Note8 эканлиги Samsung компанияси томонидан расман тасдиқланмаган бўлсада,унинг

«ўта ишончли манба»дан олингани айтилмоқда. Galaxy Note 8 23 август куни Нью Йоркда омма эътиборига ҳавола қилиниши кутилмоқда.

Сотувга чиқарилганда дунёнинг энг қиммат смартфони бўлиши кутилаётган смартфон Европа бозорларида қарийб 1 000 евродан сотувга қўйилади.

Ҳозирча янги смартфоннинг техник кўрсаткичлари бўйича маълумот йўқ. Унинг асосий камераси иккита бўлиши ва портлаб кетмайдиган батареяга эга бўлиши кутилмоқда. Note8смартфонининг ўтмишдоши бўлган Galaxy Note 7 гаджети ўтган йилнинг кузида сотувга чиққан ва батареяларидаги муаммо сабаб Samsung компанияси катта зарар кўрган эди.

Қуйидаги суратда Galaxy S8 ва Galaxy Note 8 смартфонлари солиштирилган:

Манба: Sof.uz