Ҳамкорлик меморандуми имзоланди

0
81

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ректори профессор Авазжон Мараҳимов М.В. Ломоносов номидаги Москва Давлат университети ректори профессор Виктор Садовничий билан учрашди. Учрашув давомида мазкур олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ушбу ҳужжатда талабалар алмашинуви, ёш олимларнинг илмий ҳамкорлигини кучайтириш, ёш мутахассислар малака ошириш, юқори малакали кадрлар тайёрлашда самарали ҳамкорлик тизимини йўлга қўйиш каби масалалар кўзда тутилган.

Ташриф Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Мажид Каримов бошчилигидаги Делегация иш режаси доирасида амалга оширилди.

Нозима Муратова