Ҳужжат топширган абитуриентлар сони 500 мингдан ошди

0
46

Хабарингиз бор, бугунги кунда 2017/2018 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига қабул жараёнлари қизғин давом этмоқда. 2017/2018 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига ўқишга қабул бўйича умумий квота бакалаврлар учун 66316 нафар, шу жумладан, давлат грантлари бўйича 18194 та ва тўлов-контракт асосида 48122 та, магистрлар учун 5000 нафар, шу жумладан, давлат грантлари бўйича 1556 та ва тўлов-контракт асосида 3444 та этиб белгиланган.

ДТМ сайтида ҳужжат топширган абитуриентлар сони ҳақида онлайн маълумот берувчи бўлимда келтирилган маълумотларга кўра, ушбу хабар киритилаётган вақтда ҳужжат топширган абитуриентлар сони бутун республика бўйлаб, 508857 нафарни ташкил қилмоқда.

Ҳозирча қуйидаги ОТМларга абитуриентлар энг кўп ҳужжат топширган:

Коди OTM номи Kвота Aбитуриентлар сони Koнкурс
340  Tермиз давлат университети 1800 26486 14.71
345 Қарши давлат университетиi 1400 22209 15.86
301 Aндижон давлат университети 1422 22032 15.49
351 Жиззах давлат педагогика университети 1820 20397 11.21
312 Самарқанд давлат университети 2000 18674 9.34

 

Энг кўп ўртача танлов эса, Андижон тиббиёт институтига тўғри келмоқда. Ушбу ОТМга ажратилган битта ўринга ўртача 15.94 киши даъвогарлик қилмоқда

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ҳужжат топширган абитуриентлар сони бўйича рекорд натижа қайд этилган эди. Яъни, 663 298 та абитуриент талаба бўлиш учун ўз омадини синаб кўришга аҳд қилган эди. Бу бир ўринга ўртача танлов 11,51 киши даъвогарлик қилган деганидир. Бу йил эса, ўтган йилги рекорд натижа янгиланиши кутилмоқда.

Қабул жараёнлари 15-июлга қадар давом этади.

Манба: 1-avgust.uz