«Иқтисод ва молия» журналида мақола чоп этиш учун ТАЛАБЛАР

«Иқтисод ва молия» («Экономика и финансы») журнали Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2016 йил 23 декабрдаги 232.5-сонли қарори билан докторлик диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрлар рўйхатига киритилган.


  • Мақола электрон вариантда ва қоғоз шаклида топширилиб муаллиф(лар) тарафидан имзоланган бўлиши керак, параметрлар: шрифт – ARIAL, кегель -14, интервал – 1,0 MS Word форматда;
  • Илмий мақоланинг ҳажми камида 6-9 бет бўлиши керак (камида 0.25 б.т.)*;
    Мақолада кўтарилаётган муаммо аниқ қўйилган, берилаётган маълумотлар назарий-методологик ва услубий жиҳатдан пухта бўлиши керак; кўрсатилаётган манбаларнинг ишончли, муаммо, хулоса, таклиф ва тавсиялар асосланган бўлиши керак*;
  • Мақола жадваллар, чизмалар ва диаграммалар билан бойитилиши керак, келтирилган статистик ва фактологик материалларга манбалари кўрсатилган ҳаволалар келтирилиши керак (манба тўғрисида тўлиқ маълумот келтирилиши керак), мақолага киритилган иллюстрация, расм, жадвал, схема, график, белгилар аниқ ва равшан тасвирланиши, қисқартма сўзларга изоҳ берилиши керак;
  • Мақола ўзбек ёки рус тилида тақдим этилиши керак
    Мақоланинг охирида фойдаланилган асосий адабиётлар рўйхати келтирилиши шарт*
  • Мақола биринчи бетининг юқори қисмида муаллиф тўғрисида маълумотлар кўрсатилиши керак:
  1. фамилияси, исми ва шарифи (тўлиқ, ўзбек, рус ва инглиз тилларида);
  2. иш жойи, лавозими, илмий даражаси ва унвони (тўлиқ, ўзбек, рус ва инглиз тилларида);
  3. телефон рақами – уй, хизмат ёки уяли;
  4. электрон почта манзили (e-mail) – ҳар бир муаллиф учун.
  • Мақолага ўзбек, рус ва инглиз тилларида қисқача аннотация тақдим этилиши зарур (ҳар бир тилдаги аннотация камида 2-3 гапдан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бирида тегишли тилда муаллиф(лар)нинг фамилияси, исми, шарифи, мақола номи кўрсатилиши керак)*;
  • Мақола ёзилган тилда таянч сўз ва иборалар берилиши шарт*;
  • Мақола тегишли фан йўналиши бўйича фан докторининг расмий тақризи билан бирга қабул қилинади.
  • Юқоридаги талабларга жавоб бермайдиган мақолалар таҳририят томонидан кўриб чиқилмайди.
  • Тақдим этилган мақолалар матни қайтарилмайди.
    Келтирилган талаблар якуний эмас, баъзи мақолалар борасида Нашриёт қўшимча маълумот сўраш ҳуқуқини сақлайди.

Мақолаларингизни қуйидаги электрон почта манзилига юборишингиз мумкин
Э-почта: iqtisodvamoliya@itm.uz

* – Ўзбекистон Республикаси ОАК Раёсатининг “Докторлик диссертацияларининг асосий илмий натижалари эълон қилиниши лозим бўлган республика ва хорижий етакчи илмий нашрларни ОАК рўйхатига киритиш учун талаблар” 2013 йил 11 апрелдаги 197/3-сонли қарорига 2-илова