«Истиқбол» жамоаси финалда

0
123

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида «Тафаккур синовлари» кўрик-танловининг ҳудудий саралаш босқичи бўлиб ўтди.


Жорий йилнинг 10-май санасида бўлиб ўтган ушбу мусобақада Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент давлат юридик университети. Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент давлат аграр университети жамоалари иштирок этди. Якунда ЎзМУ нинг «Истиқбол» жамоаси ғолиб бўлди ва финал йўлланмасини қўлга киритди.

Мусобақа тўрт босқичдан иборат бўлди. Биринчи шартда жамоалар саҳна кўринишлари орқали ўзлари таҳсил олаётган олий ўқув юрти ҳақида, бугунги кунда жамиятимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида маълумот бердилар, ислоҳотларни янада ривожлантириш бўйича таклифларини ҳакамлар ҳайъати аъзоларига тақдим этдилар.

Иккинчи савол — жавоб шартида эса талабалар ўз зукколикларини намоён этдилар. Кейинги шартлар жамоа аъзоларининг ижодий ва интеллектуал қобилиятларини синовдан ўтказди. Жамоалар ҳакамлар ҳайъати томонидан адолатли баҳоланди.

Бу каби мусобақалар Ўзбекистоннинг энг янги тарихи давридаги ўзгаришлар, эришилган ютуқлар бўйича талабаларнинг сиёсий ва ҳуқуқий билимларини оширишда, уларга ўз иқтидорларини намойон этиш учун имконият яратишда муҳим аҳамиятга эга.

Азизбек Рамазонов