Жек Ма «Хитойнинг энг бой кишиси» мақомини рақибига бой берди

0
101

Alibaba компанияси эгаси Жек Ма бадавлатликда Хитойдаги пешқадамликни бой берди. 7 август куни унинг фамилиядоши, Хитойда Пони Ма номи билан танилган тадбиркор Forbes журналининг «Хитойнинг энг бой кишиси» мақомига лойиқ кўрилган.

Tencent интернет компанияси асосчиси Пони Манинг ҳисобидаги бойлик айни пайтда 37 доллар миллиард АҚШ долларини ташкил қилади. Форбес ҳисоб-китобига кўра, Жек Манинг давлати эса 36.2 доллар миллиард доллар.

Пони Ма Хитойнинг энг оммабоп WeChat иловасига эгалик қилади. 2011 йилда эълон қилинган мессенжер 2017 йилда жаҳондаги энг оммалашган дастурлардан бирига айланди. Айни пайтда унинг 938 миллион нафар фойдаланувчиси бор.

WeChat иловасига қарши Жек Ма томонидан Alipay иловаси ишга туширилган эди. 2017 йилда WeChat’нинг фаол фойдаланувчилари 600 миллион, Alipay’ники  450 миллион нафарга етган.

Манба: Sof.uz