Минглаб талабаларни бирлаштирадиган янги марказ ташкил этилади

0
75

Талабалар учун Миллий ахборот-илмий маркази ташкил этилади.


Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш Бош илмий-методик марказида бўлиб ўтган ҳафталик илмий-амалий семинар ана шу мавзуга бағишланди.

Ушбу марказ концепциясини ишлаб чиқиш ва ташкил этиш учун Тошкентдаги Британия Кенгаши таклифига биноан ташриф буюрган Лондон Метрополитан университети Ҳамкорлик бўлими бошлиғи Кристофер Лейн лойиҳа ишчи гуруҳи билан биргаликда талабалар учун энг яхши жаҳон ва миллий амалиёт марказлари тажрибасини ўрганиб иш олиб борди.

Талабалар учун ташкил этиладиган бу марказ мамлакатимиз ёшларига янги имкониятлар яратиши кўзда тутилган. Марказ дастурини профессионал даражада тузиш, унинг архитектура қиёфаси замонавий ва янгича кўринишда бўлиши учун турли ташкилот ҳамда муассасалардан мутахассислар, хусусан, университетлар ректорлари, проректорлар, кафедра мудирлари, сотсиолог, психолог, АКТ мутахассислари, кутубхоначи ва талабалар жалб қилинган.

Манба: Edu.uz