Ўзбек олимлари анемия ва яллиғланишга қарши янги доривор сироп яратдилар

0
110

Ўзбек ихтирочилари анемия ва яллиғланишга қарши таъсир этиш хусусиятига эга доривор сироп тайёраш учун доривор ўсимликлар композицияси яратдилар.


Мазкур композиция тиббиёт, фрамацевтика саноатида фойдаланилади. Бу доривор сироп экологик соф ўсимлик хом ашёси асосида анемия ва яллиғланишга қарши таъсир этиш хусусиятига эга бўлган ҳаммабоп, юқори самарали миллий дори воситаси бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Ушбу ихтиро учун муаллифлар — Абдурашитов Бахтиёр, Атаджанова Шоира, Арзикулов Абдурайим, Инакова Барно, Эргашбаева Дилрабо, Максумов Мурадилло, Эргашева Зумрад ва Нуритдинов Отабекга № ИАП 05345 рақамли патент берилди.

Манба: Ima.uz