Ўзбекистон интернет тезлиги энг секин мамлакатлардан бири сифатида қайд этилди

0
79

Ўзбекистон интернет юкланиш тезлиги бўйича эълон қилинган рейтингда 189 давлат орасида 178-ўриндан жой олди. Бу ҳақда cable.co.uk  хабар қилмоқда.

Рейтингга кўра, Ўзбекистонда интернет юкланиш тезлиги сониясига 0,76 Мбитни ташкил этади. Бу МДҲ ҳудудидаги мамлакатлар орасидаги энг паст кўрсаткич бўлиб, Тожикистон Ўзбекистондан бир поғона юқорида жойлашган (0,83 Мбит/с).

Марказий Осиё давлатларидан Қирғизистон рейтингда 166- (0,98 Мбит/с), Туркманистон 142- (1.4 Мбит/с) ва Қозоғистон 82-ўринни ((4 Мбит/с) эгаллади.

Рейтингда биринчи ўринга Сингапур (55,13 Мбит/с), 2-ўринга Швеция (40,16 Мбит/с), 3-ўринга Тайвань (34,40 Мбит/с) лойиқ деб топилди.

Дунёдаги энг секин кенг полосали интернет эса Яманда бўлиб, юкланиш тезлиги 0,34 Мбит/сни ташкил этади.

Рейтинг маълумотларини солиштириш учун мисол ҳам келтирилди. Мисолда кўрсатилишича, сингапурлик фойдаланувчи ҳажми 7,5 ГБ бўлган Full HD-фильмни юклаб олиш учун 18 дақиқа 34 сония сарфласа, яманлик фойдаланувчига бунинг учун 2 кун 2 соату 2 дақиқа 28 сония керак бўлади.

Манба: Sof.uz