Ўзбекистонда 32 та ГЭС модернизация қилиниб, 42 та янгиси қурилади

0
106

Президент 2017−2021 йилларда гидроэнергетикани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлади.


Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўз қарори билан 2017−2021 йилларда гидроэнергетикани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлади.

Давлат раҳбари матбуот хизматининг хабар қилишича, дастур билан тасдиқланган инвестицион лойиҳалари рўйхатида табиий сув ҳавзалари ва сув хўжалиги объектларида Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда «Ўзбекэнерго» компанияси тизимида фаолият кўрсатиб келаётган 32 та гидроэлектр станциясини модернизация қилиш ва 42 та янгисини қуриш кўзда тутилган.

Қарорда республикада гидроэнергетикани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгилаб берилди.

Манба: Газета.uz