«Technovation Challenge» дастури 200 дан ортиқ қизларга ИТ соҳасида кўникма берди

0
70

Ҳозирги кунда ИТ йўналиши бўйича кўплаб халқаро лойиҳалар мавжуд бўлиб, уларнинг деярли барчасида ўғил болалар қатнашишади. Аммо шундай танлов борки унга фақат 15 ёшдан 18 ёшгача бўлган қизлар иштирок этади.


У қандай лойиҳа деб ўйлаётгандирсиз? Бу айнан қизларнинг ахборот ва телекоммуникация соҳасидаги салоҳиятини оширишга хизмат қилувчи “Technovation Challenge” лойиҳасидир. Жорий йилнинг 4-февралида Пойтахтимиздаги Ёшлар Ижод Саройида тажрибавий тарзда старт олган дастурда 200 дан зиёд қизлар ИТ соҳасида ўз кўникмаларини ошириб, белгиланган йўналишлар бўйича муаллифлик лойиҳаларини тақдим этишди.

Ахборот технологиялари соҳаси дунё бўйлаб жадал суръатларда ўсиб бормоқда. Шу боис, илм-фан, технология, инжиниринг ва математика – соҳаларидаги малакали кадрларга бўлган эҳтиёж, аксарият ҳолларда, таклифга нисбатан анча ошаяпти. Қолаверса, бу йўналишдаги гендер нотенглик ҳолатлари хали — хануз кузатилмоқда. Қизларнинг техника соҳасидаги қизиқиш ва кўникмаларини юксалтириш мақсадида, Ўзбекистондаги болалар ва оилаларни қўллаб-қувватлаш уюшмаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда бир қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда биринчи бор мамлакатимизда “Technovation Challenge” дастури амалга оширилди. Ушбу халқаро лойиҳа мобил иловаларни ривожлантириш орқали, инновацион лойиҳаларни яратишни ўргатади. Айтиш керакки, дастур январ-май ойларида амалга оширилиб, унинг ўқув қисми 12 ҳафта давомида ўтказилди. Унда юртимиздаги турли касб –ҳунар коллеж ва академик лицейларда тахсил олаётган қизлар беш нафардан иборат жамоаларга бўлинга
н ҳолда ўз лойиҳаларини тайёрлашди. Унда ёш қизлар дастурлаш, бизнес юритиш ва инновациялар бўйича етакчи соҳа мутахассисларининг семинар-тренингларида иштирок этишди. 3 ойлик давр мобайнида 22 та жамоа БМТ нинг барқарор тараққиёт соҳасидаги мақсадлари яъни — соғлиқни сақлаш, таълим, атроф-муҳит, тенглик, тинчлик ва бошқа йўналишларда андроид учун ўзларининг мобил иловаларини ишлаб чиқишди. Дастурнинг якуний босқичида лойиҳаси энг яхши деб топилган гуруҳлар ҳакамлар ҳайъати томонидан бир қатор номинациялар бўйича тақдирланишди.

Таъкидлаш керакки, бугун Ўзбекистонда 22 % қизлар технология фанларига ихтисослаштирилган олий ўқув юртларида таҳсил олишмоқда. Дастурнинг асосий вазифаси қизларда ахборот технологиялари ва тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириб, жамиятдаги мавжуд муаммоларни ҳал этишда уларнинг ўрнини мустаҳкамлашдан иборат.

Манба: Uzreport.uz