Хитойда таълим олиш учун танлов эълон қилинди

0
122

Магистратура дастури бўйича Хитой Халқ Республикасида ўқиш учун “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ишчилари орасидан ўқишга танлов эълон қилинди. Бу ҳақда АЖ Ахборот хизмати хабар берди.


Танлов қуйидаги йўналишлар бўйича ўтказилади:

1. Southwest Jiaotong University – Rail Transit Electrification and Information Technology Master’s Program.

2. Central South University – 2017 Master’s Degree Program in Transportation Engineering.

3. Beijing Jiaotong University – Master Programs In Traffic and Transportation Engineering (Railway Operation and Management).

 

Ўқиш учун номзодлардан қуйидагилар талаб қилинади: 40 ёшдан ошмаган бўлиши, инглиз тилини билиш даражасини кўрсатувчи ҳозирги кунда долзарб IELTS ёки TOEFL тестлари натижасига эга бўлиши шарт, шунингдек, тиббиёт маълумотномаси, диплом ва аттестат нусхалари, инглиз тилида ёзилган таржимаи ҳол ва тавсиянома, паспорт ва хорижга чиқиш рухсатнома-стикер нусхалари топширилади.

Номзодлар 2017 йил май ойининг 20-санасигача талаб қилинган ҳужжатларни кўрсатилган электрон почтага (gfs@uzrailway.uz) юборишлари мумкин.

Манба: Grantlar.uz