Хитойда янги русумли электромобил яратилди

0
87

Цзинан шаҳрида ўтказилган электромобиллар кўргазмасида Byvin Xiaozhuangyuan E-Ass электромобили намойиш этилди. У ниҳоятда ихчамлиги билан ажралиб туради.


Хитойлик автомобилсозлар ўз маҳсулотлари билан дунёни лол қолдиришда давом этмоқдалар. Янги электромашина ҳам ўз ўлчами билан кишини ёқа ушлашга мажбур қилади. Узунлиги 2160 мм, кенглиги 1270 мм, бўйи 1600 мм.

Уни, ҳаттоки, электромобиль аташ мушкул, чунки скутер базасида ясалган бўлиб, Low-speed Electric Vehicle (LSEV) электр машиналари синфига, яъни паст частотали синфга мансубдир.

Тангу тор электромобилга бор-йўғи бир киши жойлашади. Салонида вентилятор, рақамли асбоблар панели ҳамда мултимедиа комплексининг кичик дисплейи бор. Бундан ташқари радио ва плеер ўрнатилган. Анъанавий руль ўрнига скутер рулини учратасиз.

Xiaozhuangyuan E-Assни 1,6 от кучига эга бўлган электрли мотор ҳаракатлантиради. Кўпи билан 36 км/соат тезликда юриши мумкин. Электромобил тўла заряди билан 80 км йўл боса олади. Компания маҳсулотини талабалар учун арзон транспорт воситаси деб атамоқда.

Манба: Rambler.ru