Нима учун Тесла глобал электромобиллар пойгасида қатнашиши суст?

0
186

Тесла соатига 45 та машина сотади ва сотувлар йилига 70 фоизга ошмоқда – тасаввур қилиш қийин. Илон Маск 16 йил олдин берган ваъдасининг бир қисмини бажарди: электромобиллар одатий ҳолга айланди. Бозорда жаҳон 550 дан ортиқ электромобиллар моделлари мавжуд.

Шу билан бирга, Тесланинг ўзи ҳам бозордаги улушини йўқотмоқда: у қатиян юқори даражадаги ўринни эгаллаб турибди. Лекин компания оммабоп, оммавий ишлаб чиқарилган, ҳамёнбоп моделлар учун пойгада бошидан қатнашмади. У инновациялар етакчиси ва фойда олувчиси сифатида хар чоракда 2,3 миллиард доллар фойда қозонади ва бундан жуда мамнун кўринади.

BYD (Beyond your dreams)

Шу даврда соҳада етакчилик қилаётганлар аниқ: Хитойда 479 та электромобил ишлаб чиқарувчи корхоналар мавжуд бўлиб, уларнинг 70 таси сўнгги икки йилда очилган. Биргина BYD январ-июн ойларида 641 000 та автомобил сотди, бу Тесла дан 80 000 тага кўп. Шу жумлада, барча турдаги: премиум даражадаги автомобиллардан — тежамкорларигача. Сайёрамизнинг асосий бозорларида бу унчалик машҳур бўлмаган компания 10 та энг машҳур моделдан 5 тасини сотади ва ҳар чоракда кескин ўсиш суръатларини кўрсатмоқда.

Мазкур вазият уюштирилгани аниқ: Пекин субсидиялар ва имтиёзлар билан секторга ёрдам бермоқда, Хитой электромобиллари бензинли автомобилларга энг муқобил ҳисобланади. Улар ҳатто 5000 долларга SAIC корхонасидан чиқарилади. Хитой брендлари рўйхатга киритилмаган ва сифати бўйича қолоқ саналсада – ғарбдаги ҳамкасаба рақобатчилардан икки баравар арзон нархда ўз мижозларини нафақат маҳаллий бозорда топадилар.

Технологиялар

Электромобиллар дабдабаси ва кенгайишга қарамай, бензинни умумий рад этиш узоқ келажакда эканлигини аниқ тушуниш керак: бу борада электр энергияси билан боғлиқ иккита жиддий камчиликлар ва яна учта тизимли камчиликлар мавжуд.

Хўш, аккумуляторлар билан боғлиқ муаммолар ҳал қилинмоқда: нархлари доимий равишда пасайиб бормоқда, ишлаб чиқариш ўсиб бормоқда, зарядлаш тезлашмоқда ва ҳоказо. Ўнлаб технологиялар ўрганилмоқда, улар қимматбаҳо кобалтни олтингугурт билан алмаштиришни аллақачон ўзлаштириб келмоқдалар, батареялар янада сиғимли ва арзонроқ бўлиб бормоқда. Аммо ишлаб чиқаришни бир неча марта кўпайтириш учун 20 йил керак бўлади ва бу жуда қимматга тушади. Майли, бозордаги яхши талаб билан буни ҳам амалга оширса бўлади.

Электр энергияси

Савол шундаки, энергия қаердан келади? АҚШда йилига 550 миллион тонна бензин ёқилади, бу 1,7 триллион кВт/соатга тенг. 2050 йилгача режалаштирилган Ички Ёқилғи Моторларни (ИЁМ) тақиқлаш учун дунёдаги энг илғор давлат ўзининг улкан энергия тармоғини яна 40% га ошириши керак бўлади…

Қайта тикланадиган (муқобил) энергия йўналишига умид қилмаган мақулроқ: чунки барча ислоҳотлардан сўнг, Европада барча энергия ҳажмининг панеллар ва турбиналардан учдан биридан камроғини таъминлайди. Тармоқларда “узилишли муқобил энергия” улушини ошириш орқали бу “даҳолар” АҚШ, Европа Иттифоқида энергия инқирозини келтириб чиқардилар ва шу билан бирга бу Осиёга ҳам таъсир қилди. Ҳатто ҳозирги кичик муаммолар ҳам Европани яшил энергиясини кокслаштирди ва жигаррангга айлантирди. Албатта, бутунлай эмас. Аммо жаҳон энергетика режалари албатта қайта кўриб чиқилиши керак.

Хатарлар

5 йил давомида йўлларда электромобиллар сони 12 бараварга ўсди – 13 миллионга етди. Пойгага бутун жаҳон автосаноати, табиий, киришди. Электромобиллар техник жиҳатдан содда бўлгани учун яна бир неча минг стартаплар қўшилди. Биринчидан: автомобил гигантлари ўз ишлаб чиқаришларини бир асрдан кўпроқ вақт давомида ошириб келмоқдалар, синов ва хатоларни енгиш туфайли улар юқори сифатли автомобиллар ясашни ўргандилар. Янги стартаплар планшетлар ва динамолар билан келиши янги муаммолар ва рақобатни кучайтиради. Яна бир жиҳат шундаки, қарийб 200 миллион киши автомобилсозлик ҳисобига яшайди. Унда ва унга алоқадор тармоқларда йиллик сотиш ҳажми ~15 триллион долларни ташкил этади. Бундай катталикдаги саноатни қайта қуриш олдиндан айтиб бўлмайдиган ижтимоий ва молиявий муаммоларни келтириб чиқаради.

Прогнозлар

Ҳамма нарса оддий: хизматларнинг алмашиниши мавзуси изчил кун тартибида олдинга силжийди. Шу ёндашувга кўра, келажакда автомобил ишлаб чиқариш йилига 30 миллионга (ҳозир 80 миллион) қисқартирилади. Ва бу жараён энергия баланси билан боғлиқ барча муаммоларни ҳал қилади. Арзон электромобилларнинг кўплиги сабабли сурункали энергия инқирози вариантлари бартараф бўлиши мумкин.

Тесла эса асосий сегмент ўрнига жимгина премиум автомобилларни сотмоқда. Уларга талаб — қониқтириш даражасида, фойдаси эса кўрганингиздек.