Журнал Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги Қонуни ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига мувофиқ республикамизда амалга оширилаётган таълим тизимидаги ислоҳотлар, жаҳон мамлакатларида таълим соҳасида кечаётган жараёнларни кенг ёритишга ихтисослашган.
Жумладан, кириб келган йилда журнал саҳифаларида “Соғлом она ва бола йили”га бағишланган, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури амалда”, “Таълим сифати ва халқаро таълим стандартлари” деб номланган ва бошқа долзарб рукнларга тегишли ҳамда таълим тизимининг барча бўғинлари, кўпчиликни қизиқтирадиган масофавий таълим тизимига тааллуқли мақолалар, шу йўналишлардаги жараёнларга изоҳ, шарҳлар, илмий фикр-мулоҳазалар чоп этилиши режалаштирилган.
Сиз, азиз муштарийлардан, ўзларингизни қизиқтираётган мавзулар, таълим соҳасига тааллуқли саволлар, журнал фаолияти юзасидан фикр-мулоҳазаларингизни бизга ёзма ёки электрон шаклда юборишларингизни илтимос қиламиз.