Инновацион технологиялар маркази (ИТМ) бир гуруҳ ташаббускорлар томонидан маъсулияти чекланган жамият кўринишида ташкил этилган.

Иқтисодиёт ва ижтимоий соҳадаги янги ишланмалар борасидаги кузатилаётган ахборот бўшлиғини қоплаш кўзда тутилган. Иқтисодчи-олимлар, футурологлар, геосиёсатчилар, социологлар ва жаҳоннинг етакчи тадқиқот марказларидаги ижтимоий фанлар бошқа соҳаларидаги ишланмалари маҳаллий тадқиқотчилар ўртасида тарғибот қилиниши ва тарқатилиши зарур. Бундай эҳтиёж мамлакатнинг интеллектуал фаолият маҳсулотлари юқори қадрланадиган ахборот жамиятига кириб бориши билан янада ошади.

Ижтимоий фанлардаги билимларни маҳаллий ижтимоий-иқтисодий шароитларга мослаштириш ИТМ нинг асосий маҳсулоти сифатида ҳисобланади.

Жаҳон кўламида ижтимоий фанлар томонидан ўрганилаётган асосий тенденциялар қуйидагилар:

  • Иқтисодий ва ижтимоий ҳаётнинг барча томонларини глобаллашуви тенденцияси ва бу жараёнга аҳолининг турли қатламларни муносабати (молия бозорларининг, савдонинг, илмий билимларнинг, ишлаб чиқаришни, кабағалликни, экологик муаммоларнинг глобаллашуви…);
  • Глобал миқёсда макроиқтисодий барқарорликка таъсир этувчи, молиявий битимлар ҳажмининг ўсиши иқтисодий фаолиятнинг қолган барча турларига нисбатан жадал ўсиб борувчи халқаро молия соҳасидаги ўзгаришлар;
  • Жаҳон сиёсатига трансмиллий корпорациялар, халқаро ташкилотлар таъсирининг ўсиши ва дунё геосиёсий ҳолатидаги ўзгаришлар;
  • Ижтимоий муаммоларнинг кескин кучайиши БМТ раҳбарлигидаги жаҳон ҳамжамияти томонидан белгиланган Мингйиллик вазифаларининг жадаллик билан амалга оширилиши заруратини келтириб чиқармоқда;
  • Экология ва жаҳон иқлими ўзгаришлари муаммоларини ҳал қилишнинг иқтисодий вазифалари.

ИТМ да ишни ташкил қилиш
ИТМ олдида турган вазифаларни ҳал этиш учун зарурий молиявий ва инсон ресурсларига эга эмас. Бироқ, интеллектуал салоҳият ИТМ га мавжуд ғояларни тижорат салоҳияти сифатида бирлаштириш имконини беради ва донор ташкилотлар томонидан ҳомийликка олиниши мумкин. Қабул қилинган таркиб ва вужудга келган шерикчилик муносабатлари ИТМ га қисқа муддатлар ичида олдинда турган долзарб вазифаларни шартномавий асосда тезкор ҳал қилиш учун керакли экспертларни жалб этиш имконини беради. ИТМ нинг доимий ходимлари – бу фақат маъмурий персоналдир.

Жорий вазифалар
ИТМ ўз мақсадларини амалга ошириш учун “Иқтисод ва молия” ва “Замонавий таълим” ойлик журналларини таъсис этди. “Иқтисод ва молия” журнали Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими ва ТДИУ ҳузуридаги «Ўзбекистон иқтисодиётини ривожланишини илмий асослари ва муаммолари» Илмий-тадқиқот марказининг нашр органи ҳисобланади. Журнал Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети билан ҳамкорликда нашр этилади.

“Замонавий таълим” журнали ўз фаолиятини 2012 йилдан бошлади. Журнал ўзининг фаолият соҳасида оммабоп ҳисобланади. Вилоят педагогика универститетлари, турли тадқиқот марказлари ва халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтлари билан бевосита алоқалар ўрнатилмоқда.