Европа ва АҚШ саноат сиёсатига ёндашувни ўзгартирмоқда

0
68

Глобал иқтисодиётда кечаётган янги воқелик давлатларнинг бозор секторларига аралашувини рағбатлантирмоқда

Сўнгги ойларда жахон бозор иқтисодиётининг асосий тамойилларини амалда қўллаш бўйича ажойиб сабоқ олинмоқда. Эркин рақобат бўлган тармоқларга давлат аралашувини қандай камайтириш, товар ва хизматлар етказиб берувчиларнинг энг яхши бозор таклифларини танлаш орқали харажатларни қандай камайтириш мумкин. Айнан шу тамойилларга тараққий этаётган мамлакатлар ўнлаб йиллар давомида амал қилиб, юқори иқтисодий самарадорлик билан ажралиб турадиган хорижий компанияларнинг маҳсулотларини сотиб олиш учун ўз саноатларини ривожлантиришга давлат харажатларини камайтирдилар.

Нега биз ўзимизнинг самарасиз авиация саноати ёки электроникани қўллаб-қувватлашимиз керак, агар-ки бу тармоқларнинг маҳсулотларини четдан олиб кириш арзонроқ бўлса, ва шу билан бирга давлат бюджетидан маблағларни тежаб қолиш мумкин бўлса? Сўнгги йилларда бу саволга жавоб ҳар доим бир хил бўлиб келган – бизнинг ички бозоримиз жуда кичик, бунда жаҳон бозорида рақобатлаша оладиган замонавий технологияларнинг даромадли ишлаб чиқаришини яратишнинг иложи йўқ.

Сўнгги даврда АҚШ ва Европа Иттифоқи ҳукуматларининг ўзлари кўплаб постсовет мамлакатларида узоқ вақтдан бери жорий қилишга ундаган бозор иқтисодиётининг муқаддас тамойилларига қандай амал қилмаётганига гувоҳ бўлиб келмоқдамиз. Бугунги кунда АҚШ ёки Европа Иттифоқи мамлакат ҳукуматлари рақобатбардош саноатга аралашувларини кучайтирмоқда. Ғарб давлатлари чиплар ва микросхемалар билан таъминлаш муаммосига дуч келиши биланоқ, улар тезда замонавий электроника ишлаб чиқариш учун ўз саноатларини яратишга қарор қилишди. Бунда америкаликлар ва Европаликларни уларнинг янги ишлаб чиқариш қувватлари иқтисодий самарадорлик жиҳатидан Осиё етакчиларидан паст бўлиши тўхтатмаяпти.

Феврал ойида Европа Иттифоқи яримўтказгичларни ишлаб чиқариш ва ривожлантириш саноатини ривожлантириш учун 43 миллиард евролик инвестиция дастури бюджетини тасдиқлади. АҚШда шунга ўхшаш Дастур, Америка чипларини тадқиқ этиш ва ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш учун АҚШнинг яримўтказгич саноатига 53 миллиард доллар маблағ киритишни назарда тутувчи, махсус қонун билан тасдиқланди.

Иқтисодиётнинг ананавий дарсликларидан фарқли ўлароқ, Европа Иттифоқи ҳукумати, кейин эса АҚШ чиплар ва микросхемаларни ишлаб чиқариш бўйича ўзларининг минтақавий тармоқларини ривожлантириш учун ўнлаб миллиард доллар ва евро сармоя киритишга қарор қилишди. Бу қарорлар вақтинчалик миллий электроника ишлаб чиқариш тармоқларига микрочиплар тақчиллигини бартараф этишга қаратилган уринишларга алоқаси йўқлиги аниқ. Пандемиядан олдин Америка ва Европа компаниялари осиёлик ишлаб чиқарувчилардан чиплар ва микросхемалар сотиб олишни кенг йўлга қўйган эди. Ва улар яримўтказгичларни ишлаб чиқиш, лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш учун ўзларининг инфратузилмаларини қуришни режалаштирмаганлар.

Бироқ, вазият ўзгарди: пандемия бошланди, етказиб беришда узилишлар юзага келди, компютерлар ва бошқа «ақлли» ускуналарга талаб ҳам ошди. Лекин кўп жиҳатдан карантинлар ва таъминот занжири узилишлари билан боғлиқ бўлган жорий етишмовчилик Америка ёки Европа чип саноати лойиҳалари ишлай бошлашидан анча олдин бартараф этиб улгуриши аниқ. Демак гап, нафақат пандемиянинг вақтинчалик тасърини бартараф этиш, балки бундан мудҳишроқ муаммоларни хал қилиш хақида кетмоқда.

Яқин вақтгача рақобат ва эркин бозор тамойилларини тан олган ҳукуматлар эндиликда саноатнинг турли тармоқларига, жумладан яримўтказгичлар глобал саноатига қатъий аралашмоқда. Эҳтимол, бошқа мамлакатлар хам жорий шароитларда энг муҳим миллий мақсадларга эришиш учун мумкин бўлган давлат аралашуви чегараларини қайта кўриб чиқиши керак.

https://www.ng.ru/editorial/2022-08-23/2_8520_editorial.html

сайтдан олинган