«Иқтисод ва молия» («Экономика и финансы») журнали Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2016 йил 23 декабрдаги 232.5-сонли қарори билан докторлик диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрлар рўйхатига киритилган.

Олимлар, тадқиқотчилар, иқтисодчилар, молиячилар, ғазначилар, бухгалтерлар, суғуртачилар, банкирлар ва аудиторлар учун мўлжалланган журнал.

Журнал 2009 йилдан бери нашр этилади. Ўтган давр ичида журналда республикамизнинг иқтисодиёт ва молияга оид кўпчилик олий ўқув юртлари, илмий-тадқиқот институтларининг олим ва тадқиқотчилари ўз илмий мақолаларини нашр этишди. Журналда Россия, Украина, Беларусь, Озарбайжон, Қозоғистон мамлакатларининг олимлари ҳам ўз мақолаларини чоп этиб келмоқдалар.

Журнал мамлакатимизда илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланувчи қуйидаги ташкилотларнинг нашр органи ҳисобланади:

Тошкент Давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги «Ўзбекистон иқтисодиётини ривожланишини илмий асослари ва муаммолари» Илмий тадқиқот маркази Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими

Журнал Тошкент вилояти матбуот ва ахборот бошқармасида 2007 йил 24 декабрда 03-047 рақами билан рўйхатга олинган.

«ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ» журнали Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг талабларига тўлиқ жавоб беради.

“Иқтисод ва молия” журнали рукнлари

  • ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ ВА МАКРОИҚТИСОДИЁТ
  • ИҚТИСОДИЁТНИНГ РЕАЛ СЕКТОРИ
  • ЭКОНОМЕТРИКА ВА СТАТИСТИКА
  • БАНКЛАР ВА МОЛИЯ БОЗОРИ
  • БЮДЖЕТ ТИЗИМИ
  • СОЛИҚ СИЁСАТИ
  • БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ
  • ЖАҲОН ИҚТИСОДИЁТИ
  • МЕҲНАТ БОЗОРИ ВА ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ
  • МИНТАҚАВИЙ ИҚТИСОДИЁТ
  • МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ
  • ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА ИННОВАЦИЯЛАР
  • АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ИҚТИСОДИЁТИ
  • ПОСТИНДУСТРИАЛ ИҚТИСОДИЁТИ НАЗАРИЯСИ