Ўзбек олимлари янгича кўзойнак ихтиро қилишди

0
178

Тиббий техника соҳасида фойдаланилиши мўлжалланган ушбу кўзойнак, линзали гардиш, видеокамера, бандлардан таркиб топган бўлиб, бунда бандларнинг бошланғич участкаси ичи бўш тарзда, қолган участкаси резина қопламали қилиб бажарилган ҳамда Wi-Fi передатчик, аккумулятор батареяси билан таъминланган. Гардиш мости устки планкасининг ички юзаси намни ютадиган қопламали қилиб ишланган. Видеокамера тепасида мостнинг ўртасида ёритгич ўрнатилган кучайтиргич ҳамда Wi-Fi передатчик ўнг ва чап бандларнинг тегишли ички бўшлиғида ўрнатилган.

Муаллифлар жамоаси Салиев Акрамжон, Насирова Феруза, Норалиева Мохинур, Жалолиддинов Давронбек ва Урмонов Фаррухлар томонидан яратилган ушбу фойдали модел учун FAP 01249 рақамли патент берилди.

Манба: Ima.uz