Қовун мевасини пўстидан тозалаш машинаси

0
100

Гулистон давлат университети ходимлари қовун мевасини пўстидан тозалаш машинасини ихтиро қилдилар.


Мазкур машина озиқ – овқат саноати ва қишлоқ хўжалигида қўлланилади. Ушбу фойдали моделнинг вазифаси қовун мевасини пўстидан тозалашда унинг вақтинча қаттиқлигини таъминлашдан иборат. Машина узатма жойлаштирилган, бир-бирига кўзгусифат қаратилган ҳамда айланиш имконияти билан ўрнатилган иккита чангакли корпусдан иборат бўлиб, чангаклардан бири ҳаракатланувчи суппортга жойлашган, иккинчиси эса узатма билан кинематик боғланган. Ҳаракатланувчи суппортдаги чангак валида икки томонлама ўтган канал жойлаштирилган бўлиб, бу каналнинг чиқишига тешик-тешик ҳалқасимон виточкали учлик ўрнатилган, вал сферик шаклдаги резина сўрғич билан ўралган ҳамда сиқилган ҳаво ресивери билан уланган.

Муаллифлар – Рахматов Олимжон, Рахматов Фирдавс, Рахматов Орифжан, Нуриев Карим ва Юсупов Абдумалик – ушбу фойдали модел учун № ФАП 01178 рақамли патент олдилар.

Манба: Ima.uz