Янги робот яратилди

0
133

Лозанналик олимлар сувда ифлослантираётган манбаани топишга қодир робот яратишди.


Лозанналик олимлар сувни ифлослантираётган манбаани топишга қодир робот яратишди.

Biorobotics   лабораторияси мутахассислари ҳозир роботни Женевадаги кўллардан бирида синаб кўришяпти.

Олимларнинг айтишича, робот ҳаракатланиш учун бирорта ҳам пропеллерга эга эмас, лекин у турли модуллар билан жиҳозланган ва улар бир-бири билан уланиши мумкин. Бу модулларни синхронлаштирадиган марказлашган тизим ҳам бор.

Робот кимёвий, физик ва биологик сенсонлар билан жиҳозланган бўлиб, 1,5 метргача чўзилиши мумкин. Сенсорлар  туфайли у сувости жонзотларига ҳеч ҳам ҳалақит бермайди.

Ҳар бир модуль кичик электр моторчага эга, шу сабабли робот анча текис сузади. Агар модуллардан бири ишдан чиқгудек бўлса, айнан шунисини олиб ташлаш мумкин. Қолганлари ишлайверади.

Роботнинг митти сақлаш камералари ҳам бор, уларда турли бактериялар ва организмлар тўпланади. Айнан улар келгусида ифлосланишнинг манбасини аниқлашга кўмаклашади.

Ушбу робот ҳозир синовдан ўтмоқда ва прототип ҳисобланади.

Манба: Uzreport.uz