ОЛДИНГИЛАРИДАН АФЗАЛРОҚ ЯНГИ ОЗОНАТОР

0
94

Ихтирочи олимларимиз томонидан янги озонатор мосламаси яратилди.


Ушбу мосламадан ҳавони, эритмаларни озонлаш, турли объектларга озон билан ишлов беришда фойдаланиш мумкин. Янги мослама бунгача фойдаланишда бўлган муқобилларидан бир нечта афзал жиҳатлари — барқарор корон разряд олиши, разряд токини кўпайтириши, иш самарадорлиги юқорилиги билан фарқланади.

Озонатор таркибига коаксиал жойлаштирилган ва юқори кучланиш манбаига уланган иккита разрядли электрод киради. Ички электрод ташқи электродга нисбатан айланиш имконияти билан ясалган ва ўз юзасида ўтказувчан материалдан ясалган коронасиялаш элементларига эга бўлиб улар тиканлар ёки эластик панжалар кўринишида бажарилган. Электродлар конусларга ўтиб борадиган цилиндрлар шаклига эга.

Электрод ёки унинг қисми умумий айланиш ўқи бўйлаб силжий оладиган қилиб бажарилган. Ихтиро озонли ҳаво ва озонли кислородга эҳтиёж бўлган бир қатор соҳаларда, жумладан, биология, тиббиёт, қишлоқ хўжалиги ва саноатда кенг қўлланилиши мумкин.

Ихтиро учун С.Ким, А.Камардин, А.Симонов, В.Лисисинларга ИАП 05398 рақамли патент топширилди.

Манба: Ima.uz