Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг хабар беришича 2017 — 2018 ўқув йилида талабаларнинг ўқиши учун тўланадиган контракт суммаси ўзгармайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 июндаги “Республика аҳолисини ижтимоий аҳамиятга эга бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари турлари билан кафолатли таъминлашнинг кечиктириб бўлмайдиган чоралари тўғрисида” 3082-сон қарори билан 2017/2018 ўқув йилида олий таълим муассасаларида бакалавриат ва магистратура таълим йўналишлари бўйича битта талабани бир йиллик ўқитиш қиймати 2016/2017 ўқув йилидаги даражада сақлаб қолиниши белгиланди.
2016 — 2017 ўқув йилида белгиланган тўлов-контракт миқдорини қуйидаги ҳаволадан билиб олишингиз мумкин.
Манба: edu.uz