Нодир Тўрақулов – Google Inc.даги паспортининг “миллати” дейилган сатрида “ўзбек” деб ёзилган дастлабки ходимлардан бири. У тўсқинликлар, чекловлар каби тушунчаларнинг ҳавойи гаплар эканлигини исботлади. Қанчалик сийқаси чиққан бўлмасин, ҳақиқат шу: иложи йўқ ишнинг ўзи йўқ. Фақат мақсадни тўғри қўйиш, интилиш ва олға қадам босиш керак. – 1987 йилда Тошкентда, олимлар...
VentureBeat нашри блоггери Эван Бласс ўзининг Твиттердаги саҳифасида сентябрь ойидасотувга чиқиши кутилаётган смартфон суратини эълон қилди. Интернет тармоғида тарқалишга улгурган суратдаги смартфон ҳақиқатдан ҳам Galaxy Note8 эканлиги Samsung компанияси томонидан расман тасдиқланмаган бўлсада,унинг «ўта ишончли манба»дан олингани айтилмоқда. Galaxy Note 8 23 август куни Нью Йоркда омма эътиборига ҳавола қилиниши кутилмоқда. Сотувга чиқарилганда дунёнинг энг қиммат смартфони бўлиши кутилаётган смартфон Европа бозорларида қарийб 1 000 евродан сотувга қўйилади. Ҳозирча янги смартфоннинг техник кўрсаткичлари бўйича маълумот йўқ. Унинг асосий камераси иккита бўлиши ва портлаб кетмайдиган батареяга эга бўлиши кутилмоқда. Note8смартфонининг ўтмишдоши бўлган Galaxy Note 7 гаджети ўтган йилнинг кузида...
Ўзбекистон интернет юкланиш тезлиги бўйича эълон қилинган рейтингда 189 давлат орасида 178-ўриндан жой олди. Бу ҳақда cable.co.uk  хабар қилмоқда. Рейтингга кўра, Ўзбекистонда интернет юкланиш тезлиги сониясига 0,76 Мбитни ташкил этади. Бу МДҲ ҳудудидаги мамлакатлар орасидаги энг паст кўрсаткич бўлиб, Тожикистон Ўзбекистондан бир поғона юқорида жойлашган (0,83 Мбит/с). Марказий Осиё давлатларидан Қирғизистон рейтингда 166-...
Ҳозирги кунда ИТ йўналиши бўйича кўплаб халқаро лойиҳалар мавжуд бўлиб, уларнинг деярли барчасида ўғил болалар қатнашишади. Аммо шундай танлов борки унга фақат 15 ёшдан 18 ёшгача бўлган қизлар иштирок этади. У қандай лойиҳа деб ўйлаётгандирсиз? Бу айнан қизларнинг ахборот ва телекоммуникация соҳасидаги салоҳиятини оширишга хизмат қилувчи “Technovation Challenge” лойиҳасидир. Жорий...
2019 йилда SpaceX компанияси интернет улашадиган илк сунъий йўлдошларни коинотга учирмоқчи. Компания 4425 та сунъий йўлдошдан иборат гуруҳ ёрдамида бутун дунё бўйлаб интернет улашадиган дастурнинг бошланиш муддатини маълум қилди. Ер орбитасида сунъий йўлдошлардан иборат тармоқнинг қурилиши 2019 йилда бошланади, деб ёзмоқда компаниянинг вице-президенти Патриция Куперга иқтибос келтирган ҳолда The Verge нашри. 2017...
Чаённинг заҳрини ажратиб олиш ўта хавфли аммо фойдали юмуш саналади. Инсонни ўлдиришга қодир заҳар таркибида тиббиёт соҳасида фойдаланиш мумкин бўлган юзлаб моддалар мавжуд. Бунинг учун заҳар таркибидаги моддаларни молекулалаларга ажратиш керак. Reuters​ агентлиги хабар беришича, заҳарни чаён ва инсонга зарар етказмайдиган тарзда «соғиб олиш» учун Марокашдаги бир гуруҳ олимлар ажойиб мослама ўйлаб...
Тиббий техника соҳасида фойдаланилиши мўлжалланган ушбу кўзойнак, линзали гардиш, видеокамера, бандлардан таркиб топган бўлиб, бунда бандларнинг бошланғич участкаси ичи бўш тарзда, қолган участкаси резина қопламали қилиб бажарилган ҳамда Wi-Fi передатчик, аккумулятор батареяси билан таъминланган. Гардиш мости устки планкасининг ички юзаси намни ютадиган қопламали қилиб ишланган. Видеокамера тепасида мостнинг ўртасида...
Гулистон давлат университети ходимлари қовун мевасини пўстидан тозалаш машинасини ихтиро қилдилар. Мазкур машина озиқ - овқат саноати ва қишлоқ хўжалигида қўлланилади. Ушбу фойдали моделнинг вазифаси қовун мевасини пўстидан тозалашда унинг вақтинча қаттиқлигини таъминлашдан иборат. Машина узатма жойлаштирилган, бир-бирига кўзгусифат қаратилган ҳамда айланиш имконияти билан ўрнатилган иккита чангакли корпусдан иборат бўлиб,...
Панда айиғи шаклидаги қуёш электростанцияси Шанси провинциясининг Датун шаҳри ёнида қурилди, деб ёзмоқда РИА Новости. Қурилишга Panda Green Energy компанияси бош-қош бўлди. Электр станцияси оқ-қора элементлардан ташкил топган бўлиб, айиқ шакли тепадан қараганда кўзга ташланади. Электр станциясининг қуввати ҳозир 50 мегаватт, кейинроқ 100 мегаваттга боради. Тўла қувват билан ишга туширилганда эса соатига...
Маълум бўлишича, ҳозирда эркаклар мамнуният билан фойдаланадиган буюмларнинг кўпчилигини аёллар ихтиро қилган экан. Совитгич, зирҳли жилет ва ҳаттоки пиво ҳам аёл кишилар томонидан ўйлаб топилган. Юқори технологиялар соҳасидаги баъзи донгдор ихтиролар ҳам айнан аёлларга тегишли экан. Қуйида уларнинг баъзилари билан танишишингиз мумкин. Қуёш батареялари Доктор Мария Телкес ва унинг ҳамкасби Элеанор...

Бизни кузатиб боринг

0ЧитателиЧитать
0ЧитателиЧитать
0ЧитателиЧитать
0ПодписчикиПодписаться